Халоков профбоксда ўз услубидан воз кечадими?
Спорт
−
01 Ноябрь 2023
2834Жорий йилнинг 12-17 ноябрь кунлари Тошкентда Бутунжаҳон бокс конфедерацияси (WBC) ташкилотининг нуфузли йиллик конвенцияси бўлиб ўтади. 17 ноябрь куни эса “Ҳумо арена”да ўзбекистонлик боксчилар иштирокида жанглар ўтказилади.
Жумладан ҳаваскор боксда жаҳон ва Осиё чемпионлигини қўлга киритган Абдумалик Халоков ҳам айнан Тошкент мезбонлигидаги турнирда профбоксдаги дебютини амалга оширади. Ўша куни Халоковга украиналик Александр Егоров рақиблик қилади.
QALAMPIR.UZ профбоксдаги дебюти олдидан Халоковнинг тайёргарлик жараёнига қизиқди.
“Тайёргарлик яхши ўтмоқда. Ҳозирда зарбаларни кучайтириш устида ишлаяпман. Ҳозирча ҳаяжон йўқ ҳаяжон жангдан олдин бўлиши мумкин бу эса мен учун оддий ҳол”, дейди Халоков.
Шунингдек, спортчи профбоксда ҳаваскордаги каби очиқ ва ҳужумкор жанг қилиш-қилмаслигига ҳам изоҳ берди.
“Услубимни ўзгартирмайман, чунки шу услубим бокс ишқибозларга ёқади. Бу ҳақда ўйлаб кўрганим ҳам йўқ”, дейди жаҳон чемпиони.
Таъкидлаш жоиз, 17 ноябрь куни бокс мусобақасида Халоковдан ташқари, Миразизбек Мирзахалилов, Қудратилло Абдуқаҳҳоров ва Баҳодир Жалолов ҳам рингга кўтарилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь