WBА'нинг янгиланган рейтингида ўзбекистонлик боксчиларнинг ўрни қандай?
Спорт
−
01 Август 2023
5630Жаҳон бокс ассоциацияси (WBА) июль ойи якуни бўйича одатдагидек янгиланган рейтингини эълон қилди. Профессионал бокснинг таянч ташкилоти тақдим этган маълумотларга кўра, мазкур рейтинг жадвалидан 7 нафар ўзбекистонлик жой олган.
Уларнинг натижалари қуйида келтирилган:
• Супер ўрта вазн (-76,2 кг) Бектемир Мелиқўзиев 6-ўрин;
• Супер ярим ўрта вазн (-69,8 кг): Исроил Мадримов 1-ўрин;
• Ярим ўрта вазн (-66,6): Шаҳрам Ғиёсов 2-ўрин;
• Супер енгил вазн (-63,5 кг): Ботир Аҳмедов 4-ўрин;
• Ярим енгил вазн (-57,1 кг): Отабек Холматов 1-ўрин;
• Биринчи ярим енгил вазн (-55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 2-ўрин;
• Минимум вазнда (-47,6 кг) Ҳасанбой Дўстматов рейтингнинг 2-ўрнида қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ WBА супер ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов ушбу йўналиш чемпионлиги учун америкалик тажрибали спортчи Эррол Спенсга қарши жанг қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси