Водийдан хушхабар! Яна 15 нафар бемор коронавирусдан фориғ бўлди
Жамият
−
13 Апрель 2020
8917Бугун, 13 апрель куни Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган 97 нафар коронавирусга чалинган бемордан тўрт нафари соғайди. Шунингдек, Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасида яна 11 нафар бемор бутунлай ушбу касалликдан фориғ бўлди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
"Соғайган беморлар вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шифокорлари томондан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалар туфайли дарддан тўлиқ фориғ бўлишди", дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, Наманган вилоятида дарддан халос бўлганларнинг 3 нафари эркак, 8 нафари аёл эканлиги айтилмоқда. Уларнинг барчаси коронавирус билан чалинган бемор билан мулоқотда бўлган.
Шундай қилиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 85 нафарга етди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь