Водийда 40 нафарга яқин бемор коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Андижон ва Наманган вилоятида жами 38 нафар бемор коронавирус касаллигидан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 6 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

"Андижон вилоятидан 7 нафар, Наманган вилоятидан 31 нафар, жами 38 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди", дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Андижонда дарддан фориғ бўлганларнинг 6 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, барчаси ушбу вилоятдан. Беморларнинг ҳаммаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 10 ёшда. Вилоятда шу пайтга қадар 119 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 126 нафарга етди.

Шунингдек, Наманганда соғайганларнинг 14 нафари эркак, 17 нафари аёллар бўлиб, уларнинг ҳам барчаси ушбу вилоятдан. Беморларнинг ҳаммаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 60 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 9 ёшда. Вилоятда шу пайтга қадар 106 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 137 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1539 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозиргача вирус юқтирганлар 2217 нафарни ташкил қиляпти. Бугунгача беморларнинг 10 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг