Витаминларни қачон қабул қилиш керак?
Саломатлик
−
26 Июнь
7851Сўнгги вақтларда ҳар қандай сабабга кўра витаминларни қабул қилиш урфга кирди. Шамоллаб қолдингизми? Витамин ичинг. Ишда асабийлашяпсизми? Бу витамин етишмаслиги билан боғлиқ. Сочларингиз тўкиляптими? Сизга албатта витаминлар керак. Бир томондан, бунда асос бор.
Бу ҳақда Тиббиёт фанлари номзоди, доктор Ирина Юзуп ёзади.
Дарҳақиқат, кўпчилик, айниқса қишдан кейин гиповитаминозга (бир ёки бир нечта витамин етишмаслиги) дуч келади. Аммо, бошқа томондан, уларнинг назоратсиз ишлатилиши ҳатто саратон ривожланишига олиб келиши мумкин. Хўш, уларни қандай тўғри истеъмол қилиш керак?
Мутахассисларнинг фикрига кўра, янги узилган мевалар, сабзавотлар ҳақиқатан ҳам жуда кўп витаминларни ўз ичига олади. Аммо улар инсон танасини барча керакли микроэлементлар билан 100% таъминлашга қодир эмас. Ердан энди узилган сабзавотлар, мевалар ва резаворларнинг таркибидаги витаминлар хона ҳароратида ёруғлик ва кислород таъсирида тезда йўқолади. Масалан, C витаминига бой кўкатлар икки кун ичида таркибидаги 80 фоизгача фойдали ферментларни йўқотади. Агар кўкатлар музлаткичда сақланса, йўқотишлар атиги 8 фоизни ташкил қилади. Шундай қилиб, бозорда бир неча кун ётган кўкатлар деярли витаминларни ўз ичига олмайди.
Витаминларни қайси пайт қабул қилиш керак?
Сувда эрувчан Б гуруҳи витаминлари
Ҳужайра метаболизмида муҳим роль ўйнайдиган ва танани кун бўйи қўшимча энергия билан таъминловчи Б гуруҳи витаминларини кунига бир марта, нонушта пайтида қабул қилиш тавсия этилади. Бу гуруҳ витаминларини эрталаб қабул қилиш маҳсулдорликни оширади ва уйқуни қочиради. Кўпинча Б витаминларини комплекс, яъни бирга қабул қилиш тавсия этилади.
Д Витамини
Ушбу витамин асаб тизимини рағбатлантиради, шунинг учун уни эрталаб ёки тушдан кейин дарҳол қабул қилиш яхшироқдир. Мутахассислар уни ёғли озиқ-овқатлар билан истеъмол қилишни тавсия этади, чунки у ёғда эрийди. Бироқ, сўнгги тадқиқотларга кўра, Д витаминининг самарадорлиги озиқ-овқат истеъмолига боғлиқ эмас.
C витамини
Бу витаминни куннинг исталган вақтида қабул қилиш мумкин, аммо яхши самара бериши учун уни бир стакан сув билан ичиш керак. Шунингдек, темир моддасининг сўрилишини яхшилашни ёдда тутиш, темир танқислиги кузатилганда умумлаштириш тавсия қилинади.
Ёғда эрийдиган витаминлар (А, Э, К)
Уларни исталган вақтда ичиш мумкин, лекин ҳар доим ёғли овқатлар билан, шунингдек, ёғ, ёнғоқ, авокадо, йогурт билан аралаштирилган салатлар тезроқ ва яхшироқ сўрилишини таъминлайди, шунингдек, бу кўнгил айниши содир бўлмаслигида хизмат қилади.
Магний
Танамиз учун энг муҳим минераллардан бири бўлган магнийни кечқурун қабул қилиш яхшидир, чунки магний уйқу сифатини яхшилайди ва асаб тизимини тинчлантиради, шу билан бирга, магний ва кальцийни (агар сиз кальций қабул қилсангиз) бир вақтнинг ўзида қабул қилиш яхшироқдир.
Омега-3, 6, 9, ва К витамини кечқурун 18:00 дан 21:00 гача яхшироқ сўрилади. Цинк ҳам кечқурун яхшироқ сўрилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь