Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси вилоят етакчи?

Жамият

image

2023 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари маҳсулот(хизмат)ларининг умумий ҳажми 426,3 трлн сўмни ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Фарғонада энг кўп донли экинлар етиштирилган (926,7 минг тонна маҳсулот). Андижонда энг кўп сабзавотлар (1 772,6 минг тонна) ҳамда мева ва резаворлар етиштирилган (696,8 минг тонна). 

Самарқандда энг кўп картошка (726,3 минг тонна), узум (639,2 минг тонна), гўшт (326,2 минг тонна) ва сут (1 403,5 минг тонна) олинган, қолаверса, вилоятда 1 734,1 минг бош йирик шохли қорамол бор. 

Шунингдек, Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари етиштирилган (337,3 минг тонна). Тошкент вилоятида эса энг кўп – 1 509,7 миллион дона тухум олинган ва энг кўп – 56 494 бош отлар бор. Хоразмда энг кўп – 30,9 минг тонна балиқ овланган. Қашқадарёда 5 027,4 минг бош қўй ва эчкилар бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон ва Хоразмда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига имтиёз берилиши айтилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қишлоқ хўжалиги Статистика сабзавотлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг