Куз мавсумида организмга керак бўладиган витаминлар айтилди
Саломатлик
−
15 Сентябрь 2020
9343Бета-каротин (А витамини) танани мавсумий касалликлардан ҳимоя қилишда катта роль ўйнайди. Шунинг учун кузда, касалликлар кўпайганда, таркибида А витамини бор озиқ-овқат маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилиш керак. Бу ҳақда диетолог, аллерголог-иммунолог шифокор Марина Аплетаева маълумот берди.
"Куз даврида сариқ, тўқ сариқ рангдаги маҳсулотларни истеъмол қилишингиз керак. Масалан, шафтоли, ўрик, сариқ олхўри, қовоқ, сабзи, қовун. Ушбу мева ва сабзавотлар бета-каротинга бойдир", деди у.
Шифокорнинг тушунтиришича, А витамини юқори нафас йўлларининг шиллиқ пардаларини вирус ва бактериялардан ҳимоя қилувчи асосий витамин ҳисобланади.
Унинг сўзларига кўра, кузги даврда организмга керак бўладиган яна бир муҳим элемент - бу С витамини. У ҳужайраларни зарарланишдан сақлайди.
Рушанабону Султонова
LiveБарчаси