Вирус ўчоғи Уханда қанча ўзбекистонлик яшаётгани очиқланди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг Хитойдаги Элчихонаси Хубэй провинциясининг Ухань шаҳрида коронавирус тарқалишига оид вазиятни доимий равишда кузатиб бормоқда. Бу ҳақда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти хабар бермоқда. 

Расмийларга кўра, шаҳарда махсус шошилинч штаб жойлаштирилган ва 2020 йил, 23 январь, соат 10:00 дан бошлаб жамоат транспортлари (автобуслар, метро, паромлар ва бошқалар) вақтинча тўхтатилди. Аэропорт ва темир йўл станцияларидан чиқадиган рейслар бекор қилинди. Шаҳардан чиқиш йўллари ёпилган. Шаҳарнинг барча транспорт воситалари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан назоратга олинган.

Маълумотларга кўра, Ухань шаҳрида 250 нафар атрофида Ўзбекистон фуқаролари, асосан, олий таълим муассасалари талабари яшайди. Уларнинг нисбатан кўпчилиги семестр якунланганлиги сабабли ватанга қайтишган. Элчихона маълумоти бўйича ҳозирда шаҳарда 30 ортиқ Ўзбекистон фуқароси бўлиши мумкин. Уларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун “Wechat” ижтимоий тармоғида “Ухань 2020 Ўзбекистон” гуруҳи тузилди. Талабаларга хотиржамликни сақлаш, зарурий эҳтиёт ва профилактика чораларига амал қилиш кераклиги тушунтирилди, Елчихона консуллик бўлими ходимларининг телефон рақамлари берилди.

Мазкур йўналишда ишлар давом эттирилаётгани айтилган.

“ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Хитой ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатимизнинг Пекин шаҳридаги Элчихонасига (телефон: +8610-6532-6305) ҳамда Шанхай шаҳридаги Бош консулхонасига (телефон: +8621-6307-1896) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади”, дейилади хабарда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ухань

Баҳолаганлар

272

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг