Вирус нам об-ҳавода янада кучланиши ва кўпайиши айтилди

Фойдали

image

Янги турдаги коронавирус COVID-19 мутацияга учраши кутилмокдами ва янги пандемияга олиб келиши мумкинми? Ушбу саволга Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси штаби аъзоси, тиббиёт фанлари номзоди Севара Убайдуллаева жавоб берди:

“Россия Федерацияси ва хорижий давлатлар биолог олимлари, касалликни иккинчи тўлқинини жорий йилнинг ноябрларида кузатилиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Қайсидир манбада вируснинг мутацияси касалликни енгил кечувини келтириб чиқаради деб ҳисобласа, қайсидир олимлар мутация вирусни касаллик чақирувчи қобилиятини янада кучайтиради ва оғирроқ кечиши мумкин деган тахминий ғояларни илгари сурмоқдалар”. 

Айни вақтда дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар 17 миллион 312 025 кишини ташкил этмоқда. Улардан 673 527 нафари вафот этган, 10 миллион 148 826 киши соғайган. Ўзбекистонда эса расмий кўрсаткич мос равишда 23 558, 137, 13 680 ни ташкил этмоқда. 

Айни кунларда кўпчиликни ўйлантираётган савол бор: вирус иссиқда йўқолади деб айтилган эди. Аммо, бундан бўлмади. Хўш, вирус куз-қиш мавсумида, умуман нам об-ҳаво шароитида кўпроқ тарқалиши мумкинми? Мутахассиснинг фикрича, нам об-ҳаво вируснинг болалашига етарлича шароит яратиб беради. 

“Шахсий кузатувлар асосида айтиш мумкинки, мазкур вирус совуқ ва намгарчиликни яхши кўради, шундай муҳитда у жуда тез кўпаяди ва тарқалади ҳамда унинг касаллик чақириш хусусияти кучаяди.  

Иссиқ иқлим тарқалувчанликни  камайтиради. Тарқалувчанлик камайгани сари вирус юкламаси камаяди ва касаллик енгил кечиши кузатилади”, дейди Убайдуллаева.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

479

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг