Вилоятлардаги ОТМда ҳуқуқшунослик факультетлари очилади
Жамият
−
16 Февраль 2020
9073Ўзбекистонда юридик таълимни такомиллаштириш, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими ривожлантирилади. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида келтириб ўтилган.
Ҳужжатга асосан бу тизим 2020 йил 20 мартга қадар амалиётга татбиқ этилади.
Лойиҳада:
• вилоятлардаги тегишли салоҳиятга эга олий таълим муассасаларида ҳуқуқшунослик факультетларини очиш;
• ҳуқуқшунос-педогог кадрлар малакасини узлуксиз ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш;
• ўқитишнинг инновацион шакл ва услубларини, янги педагогик технологиялар, интерфаол ва ситуацион машғулотлар ўтказишни жорий этиш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь