Вилоятлардаги ОТМда ҳуқуқшунослик факультетлари очилади

Local

image

Ўзбекистонда юридик таълимни такомиллаштириш, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими ривожлантирилади. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида келтириб ўтилган.

Ҳужжатга асосан бу тизим 2020 йил 20 мартга қадар амалиётга татбиқ этилади.

Лойиҳада:

•  вилоятлардаги тегишли салоҳиятга эга олий таълим муассасаларида ҳуқуқшунослик факультетларини очиш;

•  ҳуқуқшунос-педогог кадрлар малакасини узлуксиз ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш;

•  ўқитишнинг инновацион шакл ва услубларини, янги педагогик технологиялар, интерфаол ва ситуацион машғулотлар ўтказишни жорий этиш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.


Rate Count

239

Rating

3

Rate this article

Share with your friends