Вернер “Тоттенхэм“да қолмоқчи
Спорт
−
09 Апрель
1288Лондоннинг ”Тоттенхэм” клубида ўйнаётган Тимо Вернер “шпорлар” таркибида қолишни истамоқда ва жамоа уни тўлиқ сотиб олишини кутиш ниятида. Бу ҳақда журналист Фабрицо Романо ўз Х саҳифасида маълум қилди.
“Бу жамоа ва жамоадошлар билан, ҳозирги услубда ва шу стадионда ўйнаш менга жуда ёқади!”, дейди футболчи.
Қайд этиш жоиз, шу йил январь ойида “Тоттенхэм” сафига келиб қўшилган 28 ёшли германиялик ҳужумчи жами 12 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 марта жамоадошлари голига ҳаммуаллиф бўлди.
Маълумот ўрнида, ҳозирда лондонликлар сафида тўп тепаётган футболчининг трансфер ҳуқуқи “Лейпциг”га тегишли. Вернернинг “Transfermarkt”га кўра унинг нархи 17 миллион еврони ташкил қилади.
LiveБарчаси