Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 4,5 мингга етди

Олам

image

Венесуэлада содир бўлган иккита кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони қарийб 4,5 минг кишига етди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Қайд этилишича, табиий офат сабаб 19 мингдан ортиқ аҳоли вақтинчалик лагерларга жойлаштирилган. Расмий маълумотларда қурбонлар сони 4490 нафарни ташкил этгани, яна 16 минг 740 киши жароҳат олгани қайд этилган. Ҳозирча бедарак йўқолганлар сони бўйича аниқ маълумот берилмаган.

Маълум қилинишича, 24 июнь куни Каракас ва Ла-Гуайра қирғоқ ҳудудида 7,2 ва 7,5 магнитудали зилзилалар оқибатида кўплаб кўп қаватли бинолар вайрон бўлиб, минглаб одамлар уй-жойсиз қолган.

Ҳозирда Ла-Гуайра ва Каракас шаҳарларидаги стадионлар, майдонлар ҳамда очиқ ҳудудларда вақтинчалик лагерлар ташкил этилган. Ҳукумат маълумотига кўра, ушбу жойларда 19 минг 583 киши яшамоқда.

Венесуэла ҳукумати яқин кунларда зилзиладан аввал қурилиши бошланган айрим уйларни аҳолига топширишни режалаштираётганини маълум қилган. Шунингдек, янги уйлар қуриш, ижара харажатларини қоплаш ва уй-жой сотиб олиш учун кредитлар ажратиш бўйича катта маблағ талаб этилиши қайд этилган.

Бундан ташқари, мамлакатга хориждан ҳам ёрдам етиб келмоқда. Россиядан инсонпарварлик юки юборилгани, АҚШ элчихонаси эса жабрланган ҳудудларга 100 мингта ёрдам тўплами етказилганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 июль куни Венесуэла пойтахти Каракасда 3 магнитудали яна бир зилзила қайд этилган эди. Шунингдек, жорий йилнинг 24 июнь куни кетма-кет содир бўлган кучли зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 4 мингдан ошгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг