Венесуэлада саратонга чалинганлар АҚШ санкциялари туфайли ҳалок бўлиши мумкин 

Олам 1957
image

Венесуэлада саратон касаллигига чалинганлар АҚШнинг ушбу давлатга ва Венесуэланинг нефть компанияларидан бирига қарши қатъий санкциялари туфайли ҳалок бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Human Rights Watch” хабар берган.  

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти экспертларининг маълум қилишича, учинчи давлатлар, мамлакатлар гуруҳлари, банклар ва хусусий компаниялар Венесуэла билан муносабатларни ҳаддан ташқари эҳтиёткорлик билан олиб боришмоқда, чунки улар АҚШ санкцияларининг бехосдан бузилишидан қўрқишади. Натижада, Венесуэладан пул ўтказиш имконсиз бўлиб, айрим беморлар даволанишга борган мамлакатларида қийналмоқда”, дейилган нашрда. 

Даволаш Американинг Citgo Petroleum компаниясининг хайрия ташкилоти бўлган Симон Боливар жамғармаси томонидан амалга оширилади. Юзлаб венесуэлаликлар уларнинг ёрдами билан даволаниш учун чет элга кетган. 

АҚШ Венесуэла ҳукуматининг Citgo Petroleum компаниясининг устидан назоратини рад этгач, уларнинг даволаниши тўхтатиб қўйилган. 

“Human Rights Watch” экспертларининг маълум қилишича, ушбу ҳолат ҳақида АҚШ ҳукумати ва бошқа мамлакатларга хабар берилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 27
Рейтинг: 3
Теглар
t
×