Венесуэла АҚШ дипломатларига 72 соат муҳлат берди
Олам
−
12 Март 2019
5115Венесуэла ҳукумати америкалик дипломатларга мамлакат ҳудудини тарк этиш учун 72 соат муҳлат берди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Хорхе Арреаса маълум қилди.
“АҚШ дипломатик корпус ходимлари яқин 72 соат ичида Венесуэладан чиқиб кетиши керак”, деган вазир ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Хорхе Арреасанинг сўзларига кўра, америкалик дипломатларнинг Венесуэлада бўлиши мамлакат барқарорлигига таҳдид солади.
Эслатиб ўтамиз, 23 январь куни Венесуэлада Хуан Гуайдо ўзини вақтинча президент вазифасини бажарувчи деб эълон қилди. АҚШ, Канада ва Лотин Америкасининг қатор ривожланган мамлакатлари дарҳол Гуайдони президент сифатида тан олди.
Россия, Беларусь, Боливия, Эрон, Хитой, Куба, Никарагуа, Сальвадор ва Туркия Мадурони қўллаб-қувватлади. БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш инқирозни ҳал қилиш учун томонларни мулоқот ўтказишга чақирди.
Швеция, Дания, Буюк Британия, Испания, Австрия, Нидерландия, Германия ва Франция Гуайдони 4 февраль куни тан олди.
LiveБарчаси