Молдовада сиёсий инқироз. Демократик партия Президент тарафдорларига чақириқ билан чиқди
Олам
−
10 Июнь 2019
2978Молдова Демократик партияси (МДП) Молдова Республиаси Социалистлар партияси (МРСП) ва Acum (“Ҳозир”) блокини мамлакатдаги инқирозли вазиятни муҳокама қилишга чақирди. Бу ҳақда МДП раис ўринбосари Адриан Канду брифинг вақтида айтиб ўтди.
“Бизнинг шерикларимиз позициясини ҳисобга олиб, сиёсий мулоқотга чақирамиз. Бугун биз МРСП ва Acum блокига таклиф юборамиз. Юзага келган юридик инқироздан чиқиш учун масаланинг барча юридик томонларини тинч шароитда келишиб олиш керак”, деган Канду.
Унинг сўзларига қараганда, демократлар мазкур масалани Европа Иттифоқининг Кашинёвдаги вакили Петер Михалко билан муҳокама қилган.
МРСП ва Acum блоки билан муҳокамаларга МДП раис ўринбосари Владимир Чеботарь вакил сифатида юборилади.
“Конституциявий суднинг қарори қайта кўриб чиқилмайди ва муҳокама қилинмайди. Биз муддатидан аввалги сайловлар инқироздан чиқиш йўли бўлиши керак деб ҳисоблаймиз”, деган Канду.
Эслатиб ўтамиз, Молдова парламенти жорий йил февралдаги сайловдан кейин ҳукмрон коалиция ва ҳукуматни шакллантира олмади. Аммо кеча, 8 июнь куни парламент тарқатилиб юбориш хавфини бартараф қилди. Президент Игорь Додонни қўллаб-қувватловчи социалистлар Acum блоки билан аввалги парламент ва ҳукуматга етакчилик қилган Молдова Демократик партиясининг (МДП) қаршилик кўрсатишга келишиб олди. Социалистлар етакчиси Зинаида Гречаний парламент спикери бўлди ва Майя Санду раҳбарлигида ҳукумат шакллантирилди. Шундан сўнг МДП ҳукумат вазирликларга киришни блоклаб қўйди.
Мамлакат Конституциявий суди парламентни тарқатиб юбориш ва янги сайловлар вақтини белгилаш учун бугун, 9 июнь куни Президент ваколатини вақтинча Бош вазир в.б.га ўтказиш тўғрисида қарор чиқарди