Вазият жиддий: бир кунда касалликка чалинганлар сони 900 га яқинлашди
Жамият
−
30 Июль 2021
66922021 йил 29 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 128403 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 897 кишида коронавирус ва 546 кишида пневмония аниқланди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 90 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 34 нафари Андижон вилоятида,
- 14 нафари Бухоро вилоятида,
- 95 нафари Жиззах вилоятида,
- 25 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 14 нафари Навоий вилоятида,
- 41 нафари Наманган вилоятида,
- 92 нафари Самарқанд вилоятида,
- 27 нафари Сирдарё вилоятида,
- 98 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 82 нафари Фарғона вилоятида,
- 36 нафари Хоразм вилоятида,
- 114 нафари Тошкент вилоятида,
- 135 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 58 нафар,
- Бухоро вилоятида 14 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 30 нафар,
- Наманган вилоятида 25 нафар,
- Самарқанд вилоятида 75 нафар,
- Сирдарё вилоятида 49 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 98 нафар,
- Фарғона вилоятида 67 нафар,
- Хоразм вилоятида 49 нафар,
- Тошкент вилоятида 72 нафар,
- Тошкент шаҳрида 113 нафар бемор соғайган.
Касалликдан соғайганлар жами 122368 (+650) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 866 нафарни ташкил қилди.
LiveБарчаси