Вазирликлар қисқарса бюджетдан 2,8 трлн сўм тежалади – Молия вазири “зам”и

Жамият

image

Вазирликларни қисқартириш ҳисобига давлат бюджетидан 2,8 трлн сўм маблағ тежалади. Бу ҳақда Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов Халқаро пресс клубдаги чиқишида маълум қилди.

Ўринбосарнинг айтишича, дастлабки ҳисоб китобларга кўра, маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш орқали давлат ғазнасидан анчагина пул тежалади. У пуллар эса ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилади.

• Вазирлик ва идоралар штат бирлигини 30 фоизгача қисқартириш ҳисобига бир йилда 2,4 трл сўм;

• ташкилот ва идораларни мақбуллаштириш ҳисобига бўшайдиган идораларни сотишдан 300 млрд сўм;

• раҳбар лавозимларини қисқартириш орқали тахминан 55 та автомобилларни аукционда сотиш ҳисобига 16 млрд сўм;

• ҳудудларга хизмат сафарларини қисқартириш, жойлардаги муаммоларни онлайн қабул ёки виртуал ташриф каби замонавий технологиядан фойдаланиш орқали қарийб 17 млрд сўм;

• давлат бошқаруви аппаратини сақлаш билан боғлиқ харажатларини мақбуллаштириш ҳисобига 22 млрда сўм;

• расмий тадбирларни ўтказиш бўйича харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига 18 млрд сўм тежалиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2023 йилнинг 1 январидан 9 та агентлик тугатилиши ҳақида хабар беган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

пул молия

Баҳолаганлар

218

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг