Вазирлар Шавкат Мирзиёевнинг РФга ташрифини муҳокама қилди

Жамият

image

Бугун, 24 январь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефонда мулоқот қилди.

РФ ТИВ Матбуот хизмати маълумотига кўра, қўнғироқ Ўзбекистон томоннинг таклифи билан амалга оширилган.

Томонлар Лавровнинг Тошкентга ташрифи давомидаги музкаралар якунини муҳокама қилишган. Шунингдек, мулоқот давомида Ўзбекистон Республикси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига давлат ташрифига тайёргарлик масалаларига ҳам тўхталиб ўтилган. 

Суҳбат давомида Сергей Лавров Абдулазиз Комиловни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири этиб қайта тайинлангани билан табриклаган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи февраль ойига режалаштирилган. Бу масалага Лавровнинг Тошкентда Мирзиёев билан учрашуви вақтида ҳам тўхталиб ўтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулазиз Комилов Ўзбекистон-Россия Сергей Лавров

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг