Вазирлар Маҳкамаси ходимида коронавирус аниқлангани расман тасдиқланди
Жамият
−
18 Июнь 2020
9233Кеча, 17 июнь куни аҳоли орасида 13 кишида коронавирус қайд этилди. Улар ичида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ва Вазирлар Маҳкамаси ходимлари ҳам бор. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
Жумладан, Тошкент шаҳри ички ишлар тизими терговчисида, Миробод туманида яшовчи фуқарода (иккаласида ҳам тана ҳарорати кўтарилган ва томоқда оғриқ кузатилгани сабабли ўзлари бориб намуна топширган), “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖнинг 2 нафар мутахассисида (ишга чиқиш учун намуна топширган) касаллик қайд этилган.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Халқ банки филиали ходими ва унинг онасида, Сирдарё вилоятидаги электр станцияси ишчиси ва унинг ўғлида (тана ҳарорати кўтарилган ва Бекобод туманидаги шифохонага ётқизилган), Чирчиқ туманида яшовчи фуқарода (тана ҳарорати кўтарилган ва тез тиббий ёрдам хизмати орқали юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган), Бухоро вилояти кўз касалликлари шифохонасининг 3 нафар тиббиёт ходимида ҳам инфекция аниқланган.
Маълумотларга кўра, айни пайтга қадар касаллик аниқланган 15 нафар бемордан 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида қайд этилган. Жумладан, улар орасида Вазирлар Маҳкамасининг икки нафар ходимида ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган.
LiveБарчаси