Васкес яна бир йил “Реал”да қолади
Спорт
−
18 Июль
2334Мадриднинг “Реал” клуби ўнг қанот ҳимоячиси Лукас Васкес билан шартномани 2025 йилгача узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Лукас “Реал”га 2007 йилда, 17 ёшида қўшилган эди. Ўтган мавсумда 32 ёшли Васкес барча турнирларда 38 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.
“Transfermarkt” интернет порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 4 миллион еврони ташкил этади, умумий ҳисобда Васкес “қаймоқранглилар” таркибида 349 та ўйин ўтказиб, 36 та гол урган.
Маълумот учун, Васкес 2015 йилдан “қироллик клуби”нинг асосий таркибида тўп тепиб кемоқда. “Қаймоқранглилар”даги фаолияти давомида футболчи 5 марта Европа Чемпионлар лигаси, 4 марта Испания чемпионати, 3 марта клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва UEFA Суперкубогида ғолиб бўлди.
LiveБарчаси