Вардининг Италиядаги уйи талон-торож қилинди
Спорт
−
26 Ноябрь 1218 1 дақиқа
Италиянинг “Кремонезе” жамоасининг англиялик ҳужумчиси Жейми Вардининг Италиянинг Гарда кўлида жойлашган вилласидан 100 минг евролик ўлжа ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда “La gazzetta dello sport” нашри хабар берди.
Манбага кўра, воқеа жорий йилнинг 23 ноябрь куни содир бўлган. Бу пайтда футболчи “Рома”га қарши (1:3) ўйинда майдонда бўлган, жиноятчилар эса унинг Гарда кўли бўйидаги Сало шаҳридаги вилласига бостириб кирган.
Тергов маълумотларига кўра, камида уч нафар ўғри деразани мажбуран очиб, қимматбаҳо қўл соатлари, заргарлик буюмлари ва нақд пулларни ўзлаштирган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ўлжа миқдори қарийб 100 минг еврони ташкил этади.
Салодаги карабинерлар ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда. Жиноятчилар Варди, унинг рафиқаси ва болаларининг ҳаракатларини кузатиб, уй қачон бўш бўлишини олдиндан билган бўлиши тахмин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Интер” ҳимоячиси Алессандро Бастонининг Кастелли-Калепьодаги уйи ҳам Чемпионлар лигасидаги ўйин пайтида талон-торож қилинган эди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь