Вакциналар янги “омикрон” штаммидан ҳимоя қила оладими?

Саломатлик

image

Коронавирусга қарши мавжуд вакциналар янги “омикрон” штаммидан ҳам ҳимоя қила олади. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Гамалея марказининг патоген микроорганизмларнинг популяция ўзгарувчанлиги механизмлари лабораторияси раҳбари Владимир Гушин маълум қилди.

“Биз аниқ айтишимиз мумкинки, вакциналар ўз ишини давом эттиради ва оғир касалликлардан ҳимоя қилади, худди вируснинг олдинги штаммларидан ҳимоя қилгани каби”, дейди Гушин.

Гушин вакцина таркибига  ўзгартириш киритиш зарурлиги ҳақида гапирар экан, бу саволга 3-4 ҳафта ичида жаҳон илмий ҳамжамиятида ўтказилиши мумкин бўлган экспериментал тадқиқотлар натижаларига асосланиб жавоб бериш мумкинлигини айтган.

Марказ вакили мутахассисларда янги штамм ҳақида асосан генетик хусусиятга эга бўлган “маълумотлар жуда камлигини” таъкидлаган.

“Генетика нуқтаи назаридан, штамм ноёбдир, у илгари мавжуд бўлган вариантларга нисбатан кўпроқ мутацияга учраган, аммо сиз тушунишингиз керакки, бу мутациялар таъсир қилиши ёки қилмаслиги мумкин”, дейди Гушин.

Унинг таъкидлашича, бу вариант ҳақиқатан ҳам доминант бўлган “дельта” билан тенглаша олиши номаълум. Биринчи маълумотларга кўра, “омикрон” тезроқ тарқалаётган бўлиши мумкин, аммо ҳали ҳам илмий тасдиғи йўқ.

Шунингдек, Гушин коронавируснинг янги штамми қай даражада хавфли эканлиги ва касалликни оғир кечишига сабаб бўлиши ҳақида маълумотлар йўқлигини айтиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина омикрон

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг