Вакцина олган талабаларга чегирма бериш муддати узайтирилди

Жамият

image

2021/2022 ўқув йили учун табақалаштирилган (суперконтракт) тўлов шартнома асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун тўловларни амалга оширишга рухсат этилди. Шунингдек, коронавирусга қарши эмланган талабаларга чегирма бериш муддати узайтирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2021/2022 ўқув йилида талабаликка тавсия этилмаган, бироқ табақалаштирилган тўлов шартнома асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун тўловларни амалга оширишга рухсат этилган. 

Тўловларни амалга ошириш муддати жорий йилнинг 20 ноябрига қадар этиб белгиланди. Бунда, тўловнинг 50 фоизи амалга оширилган тақдирда абитуриентни талабаликка тавсия этиш бўйича олий таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилади.

Маълум қилинишича, абитуриентлар t-kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн шаклда ёки ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасасига бевосита мурожаат қилган ҳолда тўлов контракт-шартномасини расмийлаштириши мумкин.

Шунингдек, коронавирусга қарши эмланган талабаларга чегирма бериш муддати узайтирилди.

Эндиликда, 15 ноябрга қадар коронавирусга қарши вакцина олган талабаларга ҳам стипендиясиз базавий тўлов шартнома суммасига бир марталик 10 фоиз чегирма бонуси берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июндаги ПҚ–5157-сон қарорининг 7-бандига кўра белгиланган тартибга мувофиқ, талабалар ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш), шунингдек, абитуриентларни сиртқи ва кечки таълим шаклига бакалавриатга талабаликка тавсия этишда 2021/2022 ўқув йили учун тасдиқланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари қўлланилиши ҳамда коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) абитуриентлар ва талабаларга белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига бир марталик 10 фоиз чегирма (бонус) берилиши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

талаба контракт шартнома

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг