Вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш масаласи муҳокамага қўйилди
Жамият
−
02 Апрель 2020
6458Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисида” 2019 йил 9 июлдаги 566-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор қабул қилинган эди.
Айни вақтда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида ушбу қарор муҳокама этилмоқда.
Мазкур қарор лойиҳасига кўра, амалдаги ҳужжатдаги “ягона ижтимоий тўлов” жумласи “ижтимоий ва даромад солиғини”, деган сўзлар билан алмаштирилмоқда.
Шунингдек, меҳнат гувоҳномасини расмийлаштирган ва ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг талабига кўра, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг миллий вакансиялар базасига уларнинг фаолият турлари (хизматлар, ишлар) тўғрисидаги маълумотларни 3 ойгача бўлган муддатга бепул жойлаштирилишини таъминлаш белгиланмоқда.
Бундан ташқари, иш топишга кўмаклашиш учун ушбу маълумотларни “UZ” доменидаги мобиль илова ва веб-сайтлар орқали эълон қилиб борилиши ҳам кўзда тутилмоқда.
Ушбу қарор лойиҳаси билан мана бу ҳавола орқали танишиш ва таклиф ва мулоҳазалар билдириш мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь