“Вақф” фондига янги раҳбар тайинланди

Жамият

image

Исахон Абдуллаев “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқарув кенгаши раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.

Кеча, 13 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров раислигида “Вақф” хайрия жамоат фонди Васийлик Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтган. Унда “Вақф” фонди раиси вазифасида ишлаётган Зиёвуддин Мирсодиқов ўз аризасига биноан эгаллаб турган вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига Исахон Абдуллаев кенгаш аъзолари томонидан сайланган.

Шунингдек, йиғилишда фонд фаолиятини ривожлантириш борасидаги келгусидаги режалар муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинган.

Маълумот ўрнида, Исахон Абдуллаев Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини тамомлаган. У меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими, Махсус жамғарма раиси ҳамда Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси ижрочи директори каби лавозимларда фаолият юритган. 

Тайинловга қадар у “Вақф” хайрия жамоат фонди раиси ўринбосари вазифасида ишлаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Вақф фонди Нуриддин Холиқназаров Исахон Абдуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made