Вабо шиддат билан авж олмоқда – ЖССТ

Олам

image

Жорий йилнинг 1 январидан 15 октябрига қадар дунё бўйича 603 минг нафардан зиёд одамга вабо ташхиси қўйилган. Бу ҳақда кеча, 2 ноябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан эълон қилинган ҳисоботда маълум қилинди

“2021 йилда бу кўрсаткич 223 минг, ўтган йили эса қарийб 473 минг нафар эканлигини ҳисобга олсак, сайёрамизда ушбу эпидемия билан боғлиқ вазият тобора ёмонлашиб бораётгани ойдинлашади”, дейилади ЖССТ ҳисоботида.

Қайд этилишича, бу йил вабони юқтирган беморлардан 3 804 нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Касалликдан энг кўп Африка қитъаси аҳолиси азият чекмоқда. Хусусан, йил бошидан буён минтақанинг 16 давлатида эпидемия ўчоқлари рўйхатга олинган.

Жумладан, Бурунди, Конго Демократик Республикаси, Зимбабве, Камерун, Малави, Мозамбик ва Эфиопия фуқароларига касаллик юқиши бўйича етакчи, Сурия ва Гаити эса вабога гумон қилинганлар сони тобора ортиб бораётган давлатлар қаторида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг ўтган 9 ойида дунё бўйича вабо билан касалланганлар сони 582 мингдан ошгани ҳамда 4,5 мингдан ортиқ киши вафот этганини маълум қилган эди. Ҳисоботда жорий йилнинг январь ойидан бери вабо 29 та давлатда кенг тарқалаётгани қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ Вабо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг