ЎзЖОКУда ўқув йили охиригача масофавий таълим давом эттирилади

Жамият 2805
image
-

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқув йили якунига қадар онлайн таълим тизимига ўтди. Бу ҳақда университет Матбуот хизмати хабар берди.

“Ҳозирги вазиятдан келиб чиққан ҳолда бакалавриат, сиртқи таълим шаклида таҳсил оладиган барча талабалар, қолаверса магистратурада таҳсил олаётган 1-курс талабалари (2-курс, магистратурани тамомлаётган талабалардан ташқари) ўқишни онлайн давом эттиришга келишилди. Биласиз, ҳозирда аниқланга “африканча штамм” оддий COVID-19 дан кўра анча хавфли ҳисобланади. Шуни инобатга олган ҳолда, сизнинг саломатлигингиз биз учун ҳамма нарсадан устун ва муҳимроқ”, дейилади ОТМ хабарида.

Қайд этилишича, ўқув жараёнини ўқув бўлими назорат қилиб боради.

Қолаверса, университет ётоқхонасига карантинга олинган талабалар ҳам 24 апрель, яъни шанба кундан ўз уйлари томон йўл олишларига рухсат берилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 58
Рейтинг: 3
Теглар
t
×