“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг тақдимномасига кўра, Азизбек Абдулазизович Баҳодиров “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таъсисчиларининг умумий йиғилиши қарорига асосан, уюшма раисининг илм-фан ва инновациялар бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар тарқатди.

Азизбек Баҳодиров 2017 йилнинг февраль ойидан буён Тошкент архитектура-қурилиш институтининг қурилиш технологияси ва ташкилиёти кафедраси мудири лавозимида ишлаб келаётган эди. Наманган муҳандислик-педагогика институтининг қурилиш факультетини 1998 йилда тамомлаган.

2012-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, Тошкент архитектура- қурилиш институтида турли лавозимларда ишлаган. У техника фанлари доктори, профессор.


Мақола муаллифи

Теглар

Тайинлов Ўзсаноатқурилишматериаллари

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг