Китоб туманига ҳоким тайинланди
Жамият
−
14 Июнь 2022
11312Бугун, 14 июнь куни Ўктам Бердимуродович Пардаев Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, Ўктам Пардаев 1978 йилда Қамаши туманида туғилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган.
Фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқарма бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь