Муборакка янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
25 Февраль
6511Бугун, 25 февраль куни халқ депутатлари Муборак тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди ва унда Ғолиб Неъматович Муродов туман ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сессияда депутатлар Ғолиб Неъматович Муродовни Муборак тумани ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқлаган.
Маълумот учун, Ғолиб Муродов 1981 йил Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида туғилган. У Тошкент давлат аграр университети ва Тошкент молия институтини тамомлаган. Тайинловга қадар у “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятидаги 4 та туман ҳокимликлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда қонун талабларига зид ҳолатлар аниқланганди. Улар орасида Муборак туманининг собиқ ҳокими ҳам бор эди.
LiveБарчаси