Узоқ кутилган iPhone 15 тақдим этилди (видео)

Технология

image
0:00
0:00
download

Apple кеча, 12 сентябрь куни узоқ кутилган iPhone 15 ва унинг бошқа версияларини намойиш этди. Тақдимот эфири компаниянинг расмий саҳифасида бўлиб ўтди.

Маълумотларга кўра, ушбу моделнинг аввалги смартфонлардан фарқи унинг зарядлаш қурилмаси Андроидлар каби TYPE-C билан жиҳозланганида. iPhone 15 Pro Max нинг ён томондаги овоз тугмаси ўрнига эса Action Button универсал тугмаси жойлаштирилган. Унга смартфондаги исталган функцияни бириктириб қўйиш мумкин ва биргина тугмани босиш орқали бу функция ишга тушади.

Бундан ташқари, бу сафар iPhone 15 уч эмас тўртта версиясини чиқарди: iPhone 15, iPhone 15 Pro, iPhone 15 Pro Max ва iPhone 15 Plus. 

Шунингдек, iPhone 15 нинг экран рамкалари кутилганидек, аввалгидан ингичкароқ қилиб ишланган.

Янги смартфон ўзининг ёрқин ранглари билан ҳам эътиборни тортади. У пушти, сариқ, оч яшил, оқ ва қора рангларда. iPhone 15 нинг компания томонидан белгиланган нархи эса – 799 АҚШ доллари. 

Эслатиб ўтамиз, смартфон 22 сентябрдан бошлаб сотувга чиқарилиши режалаштирилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Apple iPhone 15 ранглари нархи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг