ЎзЛиДепнинг депутатликка номзоди судда ютқазди
Жамият
−
19 Декабрь 2019
6733Аввалроқ, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан номзоди қўйилган шахс ўз сайловолди ташвиқотини қонунга зид тарзда олиб боргани аниқланиб, унга нисбатан маъмурий иш очилгани ҳақида хабар берган эдик.
Кеча, 18 декакбрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туман маъмурий судида Ўзбекистон Республикасит МЖтКнинг 51-5-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик юзасидан 1992 йил 19 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси, Тошкент шаҳар 38-Олмазор сайлов округидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзод, Юнусобод тумани 2-тор Ифтихор кўчаси 13-уйда яшовчи Аҳмедов Аброр Маҳаматқобил ўғлига нисбатан маъмурий иш очиқ тартибда кўриб чиқилди.
Аброр Аҳмедов “Komil Bek Baraka” фермер хўжалиги раҳбари ҳамда “Discuss” МЧЖ директори ҳисобланади.
Суд мажлисига судья Б.Қаюмов раислик қилди.
Суднинг аниқлашича, Аброр Аҳмедов сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартибига яъни ташвиқотни сайловчиларга имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш билан қўшиб олиб боргани аниқланди. У жорий йилнинг 15 декабрь куни Чилонзор тумани “Катта Чилонзор-1” МФЙ ва 16 декабрда “Катта Чилонзор-2” МФЙ ҳудудида ўтказилан ярмаркада иштирок этиб, ЎзЛиДеп логотипи жойлаштирилгиб, ўз ширкати ишлаб чиқарган ун ва ёғ маҳсулотларини арзонлаштирилган нархларда сотиб, сайловчилар билан чрашиб, ташвиқот олиб борган.
Айбланувчи Аброр Аҳмедов суд мажлисида қилмишига иқрор бўлмай, ҳар йили байрам олди халққа ёрдам бериш учун ярмарка ташкиллаштириши, бу иши сайловолди кампаниясига алоқадор эмаслигини айтиб, одилона қарор чиқарилишини сўраган.
Суд гувоҳларни тинглаб, Аброр Аҳмедовни айбдор деб топди. Шу билан бирга, айбланувчи аввал судланмагани ва бошқа енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари миқдорида 1 млн 561 минг сўм жарима тайинлади.
Айбланувчига қарордан норози бўлган тақдирда кассация идорасига мурожаат қилиш тартиби тушунтирилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь