Ўзимизга тутилган ойна – Комил Алламжонов сўз эркинлигининг аҳамияти ҳақида
Жамият
−
06 Май 2019
5465Ўзбекистон Республикаси Презденти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов Ўзбекистоннинг “Чегара билмас мухбирлар” ноҳукумат ташкилотининг сўз эркинлиги рейтингидаги ўрни ҳақида фикр билдирди.
“Ўзбекистон “Чегара билмас мухбирлар” ноҳукумат ташкилотининг сўз эркинлиги рейтингида 53,52 кўрсаткич билан 160-ўринни эгаллади. Икки йил олдин 169-ўринда эдик, ўтган йили эса 165-ўринда.
Ҳисоботда ўзбек журналистлари сўнгги икки йилда мажбурий меҳнат ва коррупция каби долзарб мавзуларда ёза бошлагани, бироқ медиа соҳасида ҳали ички цензура кучли экани таъкидланган. Бу — мамлакатда сўз эркинлигини таъминлаш, журналистларни қўллаб-қувватлаш борасида қилинадиган ишлар ҳали кўп дегани. Оммавий ахборот воситаларини ҳимоя қилсак, далда берсаккина ўткир мавзулар қаламга олинади”, дейди Комил Алламжонов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Тожикистон рейтингда ўтган йили 149-ўринда эди, бу йил эса 161-ўринда. Россия ҳам ўтган йилгига нисбатан битта поғона йўқотган – 149-поғона. Қирғизистон эса рейтингини 15 поғонага яхшилаган – 83-ўрин.
"Мазкур ҳисобот ўзимизга тутилган ойна – сўз эркинлиги бўлмаган юртда ривожланиш ва тараққиёт ҳам бўлмайди. Бугунги сиёсат, бугунги ислоҳотлар эса ана шу сўз ва матбуот эркинлигига чамбарчас боғлиқ", деб қайд этган агентлик директори.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь