“Ўзэкспомарказ”га койкалар жойлаштириляпти. Имтиҳон қаерда ўтказилади?

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” павильонида COVID-19 касаллигига гумон қилинганларни тақсимлаш маркази ташкил этиляпти. У ерга 500 киши учун койка ўрнатиляпти.

Бу албатта, яхши. Коронавирус тарқалишининг ҳар қандай версиясига тайёр туриш керак. Аммо бу ҳол абитуриентларда савол тудириши аниқ. Негаки, 2018 йилдан бери “Ўзэкспомарказ” павильонларида тест синовлари ўтказиб келинган. Бу йилги имтиҳонларда ҳам марказнинг 7 та павильонида тест синови ўтказиш белгиланган. Аммо эпидемиологик вазият “Ўзэкспомарказ”да стационар ташкил қилишга сабаб бўлди. Энди имтиҳон қаерда ўтказилади?

Бу саволга жавоб олиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаев билан боғландик. У аввало COVID-19 касаллигига гумон қилинганларни тақсимлаш маркази биргина павильонда ташкил этилаётганини маълум қилди.

“Биргина павиьлон стационарга айлантирилди. Имтиҳон ўтказиладиган бошқа майдонларга тегилмади. Бу жойлар одамларнинг психологик қийин аҳволи ўтиб кетса, 2-3 кундан кейин балки керакмас бўлиб қолар”, деди Фурқат Маҳмудхўжаев.

У сўзида давом этиб, агарда қўшимча койкалар керак бўлса ва павильон бўшатилмаган тақдирда тест синовлари бошқа жойда ўтказилади.

“Қўшимча қаерда тест синови ўтказиш мумкинлиги бўйича шаҳар ҳокимининг ўринбосари шуғулланяпти”, деди ҳокимлик вакили.

Абитуриентларнинг қаерга бориши тест синовидан бир неча кун олдин айтилади. Маҳмудхўжаевнинг сўзларига кўра, “Ўзэкспомарказ”да абитуриентларга жой етмайдиган бўлса, қўшимча жойлар ҳақида келаси ҳафта маълум қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон абитуриент

Баҳолаганлар

376

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг