Ўзбекистонлик дзюдочи Олимпиаданинг бронза медалини қўлга киритди

Спорт

image

+100 кг вазнда Париж Олимпиадасининг дзюдо баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Алишер Юсупов 3-ўрин кечган беллашувда япониялик Саито Татсурога қарши татамига чиқди.

25 ёшли Юсупов 22 ёшли жаҳон чемпиони Татсуро билан қизғин беллашувда иппон баҳоси билан зафар қучиб, бронза медалга эга чиқди.

Шундай қилиб, ўзбекистонлик дзюдочиларнинг Олимпиададаги медаллари сони 3 тага етди. Бунгача Диёра Келдиёрова ва Музаффарбек Тўрабоев делегация ҳисобига медаль қўшиб қўйганди.

Бунгача Юсупов Жаҳон чемпионати ва Осиё ўйинларида совриндор бўлган. Энди унинг ҳисобида Олимпиада медали ҳам мавжуд.

Маълумот учун, Олимпиадада дзюдо беллашувларининг яккалик баҳслари якунланди. 3 августдан жамоавий дастурда медаллар учун кураш бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

дзюдо Олимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг