“Ўзбекозиқовқатхолдинг” АЖ тугатилади
Жамият
−
27 Июль 2020
10224“Ўзбекозиқовқатхолдинг” акциядорлик жамияти тугатилади. Бу ҳақд Ўзбекистон Президентининг муҳкама учун жойлаштирилган “Республика озиқ-овқат саноатини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳасида белгиланган.
Лойиҳага кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади)га қуйидаги маблағларни ўтказиб берилади:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғарма ҳисоб рақамига 2020-2021 йилларда тенг улушларда 50 млрд сўм миқдорида маблағ ўтказиб берилишини таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан– Жамғарма ҳисоб рақамига 70 млрд сўм миқдорида маблағини ўтказиб берилишини таъминланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасида бошқарув ходимларининг чекланган сони 31 бирликдан иборат Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари – Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш департаменти раҳбари лавозими жорий қилинади.
Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари – Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш департаменти раҳбари қуйидагилар учун масъул этиб белгиланади:
• озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш;
• озиқ-овқат саноати корхоналарини қийнаётган муамоларни доимий таҳлил қилиб бориш ва уларни ҳал қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;
• Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хомашё материалларини импорт қилишдаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича Ҳукуматлараро комиссияга таклифлар тайёрлаш.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва “Ўзбекозиқовқатхолдинг” акциядорлик жамиятининг таклифига биноан “Ўзбекозиқовқатхолдинг” акциядорлик жамияти тугатилади.
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” акциядорлик жамияти Озиқ-овқат саноати корхоналарини ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармасининг тугатиш якунларига кўра қолдиқ маблағларини Жамғармага ўтказилади.
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” акциядорлик жамияти таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг устав жамғармаларидаги давлат акция (улуш)лари баланс қиймати бўйича бепул Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади.
Бунда, “Ўзагроэкспортбанк” АТБ ва “Агробанк” АТБ устав капиталларидаги “Ўзбекозиқовқатхолдинг” акциядорлик жамияти улуши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ўтказилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь