“Ўзбекнефтгаз” “заправкалар”ининг сотилиши ўрганилмоқда – Рақобат қўмитаси
Жамият
−
20 Март
9893Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси "Ўзбекнефтгаз"га тегишли 78 та АЁҚШ хусусийлаштирилишига оид ишни ўрганмоқда. Бу ҳақда бугун, 20 март куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида қўмита раиси ўринбосари Фаррух Қорабоев маълум қилди.
Қорабоевнинг айтишича, "Рақобат тўғрисида"ги қонун талабларидан келиб чиқиб, бозор концентрациясини назорат қилиш нуқтайи назаридан, олдиндан розилик қилиш масаласи бор.
"Айрим ҳолатларда, истисно тариқасида, бу механизм қўлланмайди. Биз ҳам ҳозир бу ҳолатни ўрганяпмиз. Агар бу ҳолатда инвестор томонидан тегишли қонунчилик ҳужжатларига таъсир аниқланса, тегишли тартибда иш кўрамиз”, дейди қўмита раиси ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ўғли Дониёр Комиловга тегишли Petroleum Technology Group компанияси Ўзбекистонда 78 та заправкага эга бўлган UNG Petro компаниясининг янги эгасига айлангани ҳақида хабар берилганди.
Бунга қадар компания давлат назорати остидаги “Ўзбекнефтгаз”га тегишли бўлган.
Маълумот учун, Дониёр Комилов россиялик миллиардер, йирик корхоналар эгаси ҳисобланади. Унга тегишли компаниялар Ўзбекистонда Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ биносини, "Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи", шунингдек, "Қўқон биокимё" АЖларни қўлга киритган.
LiveБарчаси