“Ўзбекнефтгаз” “заправка”лари Абдулазиз Комиловнинг ўғлига сотилди
Жамият
−
01 Март
22458“Ўзбекнефтгаз”нинг 78 та АЁҚШларини назорат қилувчи “UNG Petro”нинг 100 фоизлик улуши Дониёр Комиловга тегишли компанияга ўтди. Бу ҳақда Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрида маълумот берилган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги 2023 йил май ойида "UNG Petro" МЧЖ хусусийлаштирилишини маълум қилган эди. Лекин на агентлик, на “Ўзбекнефтгаз” мазкур МЧЖнинг қачон ва қанча қийматда сотилгани ҳақида хабар берди.
Маълумот учун, Дониёр Комилов Россия фуқароси ҳисобланади. У Россиядаги бир нечта йирик компанияларда улушларга эга, шунингдек, ўтган йили Урал кон-металлургия компаниясининг ҳам бенефициар эгасига айланган.
Эслатиб ўтамиз, Дониёр Комилов таъсисчилигидаги компания пойтахт марказидаги Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ биносини сотиб олган эди. Ўшанда ушбу маъмурий бино Моддий-маданий мерос объектлари рўйхатида эди. Танлов ёки тендер ўтказилгани ҳақида расмийлар маълумот бермаганига қараганда, бу сафар ҳам Комилов Ўзбекистондаги энг йирик АЁҚШлар тармоғига шубҳали равишда эга бўлган кўринади.
Моҳинур Маматова
LiveБарчаси