Ўзбекистоннинг янги консули Хитойга жўнаб кетди

Жамият

image

Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг янги тайинланган Бош консули Азиз Масутов Тошкент шаҳридан Хитойнинг Шанхай шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Маълумот ўрнида, Азиз Масутов илгари ТИВнинг Шарқий, Жануби-Шарқий Осиё ва Океания мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24-27 апрель кунлари “Бир макон, бир йўл” халқаро форумида иштирок этиш учун Хитойга ташриф буюрди. Ташриф давомида давлат раҳбари Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги элчихонасининг янги биноси билан танишди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Хитой Азиз Масутов

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг