Ўзбекистоннинг яна бир боксчиси Олимпиадани тарк этди

Спорт

image

Бокс бўйича -81 кг вазн тоифасида Токио Олимпиадасида иштирок этаётган Дилшодбек Рўзметов нимчорак финалда имкониятни бой берди. 

Хоразмлик боксчи асли келиб чиқиши кубалик бўлган Озарбайжон вакили Альфонсо Домингесга қарши рингга чиқди ва 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Осиё чемпиони ва Жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби ҳисобланган хоразмлик боксчи шу тариқа Олимпиада билан хайрлашди.

У дастлабки босқичда ирландиялик Бреннан Эмметни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олган эди.

Аввалроқ, -57 кг вазн тоифасида Осиё ва Жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзаҳалилов Токио Олимпиадасининг илк даврасида Европа чемпиони ҳисобланган ирландиялик Энтони Уолкерга қарши рингга кўтарилиб, ҳакамларнинг қарорига кўра имкониятни бой бергани ҳақида хабар берган эдик. 

Маълумот ўрнида, Токио Олимпиадасида Баҳодир Жалолов, Фанат Қаҳрамонов, Эльнур Абдураимов, Бобоусмон Ботуров ва Шаҳобиддин Зоиров ўз юришини давом эттирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс Дилшод Рўзметов Токио-2021

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг