Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 30 млрд долларга яқинлашди
Жамият
−
18 Декабрь 2020
2403Сўнгги кундарда Ўзбекистонда давлат ташқи қарзи масаласи кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Кимдир ушбу қарзларнинг келажакда молиявий қийинчиликларга сабаб бўлишини тахмин қилса, яна баъзилар буни жаҳон ҳамжамиятининг Ўзбекистонга бўлган ишончи, дея атамоқда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти томонидан тайёрланган маълумотларда Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи масаласига аниқлик киритилган.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг умумий ташқи қарзи 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 29,3 миллиард долларни ташкил этган бўлиб, бунда 18,7 миллиард доллар давлат секторига, 10,6 миллиард доллар хусусий секторга тўғри келади.
“2020 йилнинг 9 ой давомида Ўзбекистон Республикаси тўлов баланси кўрсаткичларининг шаклланишига дунёда COVID-19 пандемиясининг бошланиши билан боғлиқ ички ҳамда ташқи бозор ҳолатидаги ўзгаришлар, ташқи савдо айланмасининг пасайиши, глобал бизнес фаолиятининг секинлашиши ва молиявий хатарларнинг ортиши каби омиллар ўз таъсирини ўтказди.
Шунингдек, 2020 йилнинг 9 ойи давомида жорий қилинган карантин чоратадбирлари маҳаллий характер касб этиб, трансчегаравий пул ўтказмаларининг умумий хажмига салбий таъсири бўйича хатарлар рўёбга чиқмади ва резидентларга ўтказмалар 2019 йилнинг мос даври даражасида сақланиб қолди. Бундан ташқари, олтин нархининг жаҳон бозоридаги ижобий динамикаси экспорт ҳажми қисқаришини қисман қоплаш имкониятини яратди”, дейилади ахборотда.
Маълум қилинишича, юқорида таъкидланган омиллар таъсирида жорий операциялар ҳисоби 434,2 млн. доллар (2019 йилнинг 9 ойларида 1,8 млрд. доллар) ҳажмидаги дефицит билан шаклланган. Шунингдек, савдо баланси (товарлар ва хизматлар) ва бирламчи даромадларнинг манфий сальдоси (4,2 млрд. доллар) иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси (3,7 млрд. доллар) ҳисобига қисман қопланган.
Шу билан бирга, молиявий ҳисобнинг манфий сальдоси 755 млн. долларни ташкил этиб, бу кўрсаткич резидентларнинг молиявий мажбуриятларининг ортиши (6,1 млрд. доллар) ҳамда резидентлар томонидан активларнинг қабул қилиниши (5,3 млрд. доллар) оқибатида ҳосил бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь