Ўзбекистоннинг Туркманистонга қарши асосий таркиби эълон қилинди

Спорт

image

Бугун, 2 сентябрь куни Тошкентдаги “Олимпия” стадионида CAFA Nations Cup 2025 мусобақасининг А гуруҳи доирасида Ўзбекистон ва Туркманистон терма жамоалари ўзаро куч синашади. Учрашув давомида майдонга тушадиган Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби эълон қилинди.

Маълумот учун, CAFA Nations Cup 2025 мусобақасида 8 та миллий терма жамоа иштирок этмоқда. Ўйинлар Тошкент ва Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. 

Гуруҳда 1-ўринни эгаллаган жамоалар 8 сентябрь куни финалда тўқнаш келади.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ўйин соат 19:30 да бошланади. 5 сентябрь куни эса жамоа Қирғизистонга қарши тўп суради.

Шу кунга қадар Ўзбекистон Уммон жамоасига қарши ўйин ўтказганди. Баҳс 30 август куни “Олимпия” стадионида бўлиб ўтган ва дуранг, яъни 1:1 ҳисобда якунланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жароҳат олгани сабаб CAFA Nations Cup турнирида иштирок этолмаслиги ҳақида хабар берилганди.

 

 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг