Ўзбекистоннинг Осиё ўйинлари чорак финалидаги рақиби маълум бўлди

Sport

image

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларининг чорак финалида Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Қайд этилишича, “D” гуруҳидан ўрин олган Корея Республикаси ва Саудия Арабистони ўртасидаги учрашув якунига етган. Унда корейслар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадамига айланган.

Энди Ўзбекистон вакиллари эса ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади. Учрашув 25 сентябрь Тошкент вақти билан соат 10:00 да “Мизуҳо” стадионида старт олади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон “C” гуруҳида Филиппин, Қувайт ва Вьетнамни мағлуб этиб, 100 фоизлик натижа билан плей-офф босқичига чиқиш масаласини ҳал қилганди. Гуруҳ босқичида “оқ бўрилар” 9 та гол урди ва бир марта гол ўтказиб юборди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends