Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
26 Сентябрь
14026Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-август ойларида Россия 1,9 млрд долларлик кўрсаткич билан Ўзбекистон экспортида энг юқори улушга эга бўлиб турибди.
Кейинги ўринлардан мос равишда 1,7 млрд доллар ҳамда 961 млн долларлик савдо айланмаси билан Хитой ва Туркия жой олган.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидаги кўринишга эга:
2023 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллаган. Ушбу давлатдан 6,5 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олинган.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси