Ўзбекистоннинг Кореядаги янги элчиси тайинланди
Жамият
−
29 Август
4405Ўзбекистон Корея Республикасига янги элчи тайинлади. Фавқулодда ва Мухтор элчи Алишер Абдусаломов бугун, 29 август куни тонгда Сеулга етиб борди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
У Сеулга тайинланишидан аввал Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Котибиятига раҳбарлик қилган. Дипломат 40 ёшда. Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ва Жанубий Кореянинг Кёнг-Хи университетини битирган.
Билдирилишича, Алишер Абдусаломов касбий фаолиятини Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) бошлаб, етакчи мутахассисликдан Бош бошқарма бошлиғигача бўлган йўлни босиб ўтган. Унинг фаолиятида дипломатик хизмат ҳам муҳим ўрин тутади. Хусусан, у 2013-2016 йилларда Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, 2018-2024 йилларда эса Жанубий Кореяда ҳам ушбу лавозимда ишлаган.
Алишер Абдусаломов 1995 йилдан 2024 йилгача қисқа танаффус билан Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Виталий Фен ўрнига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, олдинги элчи Виталий Фен шу йилнинг июнь ойида оламдан ўтган эди.
LiveБарчаси