Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси тайинланди

Жамият

image

Саидикром Ниёзхўжаев Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. У Бишкек шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. 

Саидикром Ниёзхўжаев Бишкекка тайинланишидан олдин, 2018 йилдан буён Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Тажрибали дипломат 2024 йил август ойида амалга оширилган улкан ишлар ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун Қозоғистон Президентининг фармони билан II даражали “Достық” ордени билан тақдирланган.

Элчи Саидикром Ниёзхўжаев 59 ёшда. Тошкент политехника институтини (ҳозирги Тошкент давлат техника университети) тамомлаган. 2015 йилда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинлангунига қадар Президент Администрацияси ва ҳукумат тузилмаларида масъул лавозимларда, жумладан, давлат маслаҳатчиси ўринбосари, Иқтисодиёт вазири ўринбосари бўлиб ишлаган.

Саидикром Ниёзхўжаев 2020-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Бишкекдаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилган Хуршид Мирзоҳидов ўрнига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрь куни Саидикром Ниёзхўжаев ўрнига Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Бахтиёр Ибрагимов Остонага етиб борган эди. 12 сентябрь куни у Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга ишонч ёрлиқларини топширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қирғизистон Саидикром Ниёзхўжаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made