Ўзбекистон элчиси Қозоғистон Президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Жамият
−
12 Сентябрь
2017Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Ибрагимов бугун, 12 сентябрь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, маросим Қозоғистон раҳбарининг Оқўрда қароргоҳида бўлиб ўтган. Ўзбекистоннинг янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширар экан, Қозоғистон Президентига қозоқ тилида мурожаат қилди.
Тадбир давомида Испания, Эстония, Судан, Руанда, Доминикан Республикаси ва Маврикий элчилари ҳам ўзларининг ишонч ёрлиқларини топширди.
Президент Қосим-Жомарт Тўқаев элчиларни ушбу лавозимга киришиши билан табриклаб, Қозоғистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақида таъкидлади ва уларга икки томонлама муносабатларни ривожлантириш борасидаги дипломатик фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилади.
Маълумот учун, элчи Бахтиёр Ибрагимов 1 сентябрь куни Қозоғистон пойтахтига борган эди. У 2018-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Остонадаги элчиси лавозимида ишлаган Саидикром Ниёзхўжаев ўрнига тайинланди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15