Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида аҳоли тезроқ ўсяпти?

Жамият

−

image

Ўзбекистон ҳудудлари кесимида Тошкент шаҳри, Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари аҳолиси қолганларига нисбатан тез ўсмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикасида 2023 йил 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони 36 197 781 кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга кўпайган.

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг ўсиши:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 1,3% (1 981,8 минг киши);
  • Андижон вилояти – 2,1% (3 338,2  минг киши);
  • Бухоро вилояти – 1,7% (2 016,6  минг киши);
  • Жиззах вилояти – 2,3% (1 483,1 минг киши);
  • Қашқадарё  вилояти – 2,2% (3 499,1 минг киши);
  • Навоий вилояти – 2,1% (1 060,6 минг киши);
  • Наманган вилояти – 2,3% (3012,5  минг киши);
  • Самарқанд вилояти – 2,2% (4 137,9 минг киши);
  • Сурхондарё  вилояти – 2,3% (2 821,9 минг киши);
  • Сирдарё вилояти – 2% (900,9 минг киши);
  • Тошкент вилояти – 1,8% (3007 минг киши);
  • Фарғона вилояти – 2,1% (3 994,8 минг киши);
  • Хоразм вилояти – 1,8% (1 965,2 минг киши);
  • Тошкент шаҳри – 3,3% (2 978,2 минг киши).

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача қарийб 2 минг кишига ошиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг