Ўзбекистоннинг икки ҳудудида минглаб хонадонлар “свет”сиз қолди

Жамият

image

Кеча, 20 март куни соат 22:30 да Қорақалпоғистон ва Хоразмда кучли ёмғир ва қаттиқ шамол сабаб  минглаб хонадонлар электр таъминотисиз қолди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикасида 6-10 кВли 5 та, Хоразм вилоятида эса 9 та электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган. 

Оқибатда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Тахиатош ва Қўнғирот туманларида истиқомат қилувчи 1 минг 200 та, Хоразм вилоятининг Гурлан, Қўшкўпир, Урганч ҳамда Хонқа туманларида истиқомат қилувчи 6 минг 750 та истеъмолчи электр таъминотидан узилган.

“Ҳозирги вақтда ноқулай об-ҳаво (қаттиқ шамол ва кучли ёмғир) шароитига қарамасдан, махсус бригадалар томонидан ушбу носозликлар бартараф этилмоқда. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг